Линклар

Бугун Ҳиндистонда бир қанча юқори мартабали амалдорлар мамлакатга ташриф буюрган америкалик конгрессменлар билан учрашишдан бош тортди.
Ҳинд амалдорлари буни ўтган ҳафта Нью-Йоркда ҳиндистонлик дипломат Девияний Хобрагаденинг ҳибсга олинганига норозилик сифатида амалга оширганини айтилаяпти.
Хобрагаде хизматкорининг виза олишига кўмаклашиш мақсадида нотўғри маълумот берганликда гумонланмоқда.
Ушбу айбловларни инкор қилаётган дипломат аёл ўтган жума куни маҳкамага келтирилди ва гаров эвазига озод қилинди.
Хобрагаде адвокатига кўра, дипломат ўзининг ноқонуний ҳибсга олингани даъвоси билан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG