Линклар

logo-print
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан пойтахтдаги Абдулла Қодирий номли маданият ва истироҳат боғида “Семурғ” болалар томошагоҳи қуриб битказилди.
16 декабрь куни фойдаланишга топширилган ушбу маскан уч юзга яқин болага мўлжалланган.
Ушбу томошагоҳда турли маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, танловлар, викториналар уюштириш режалаштирилгани ҳақида хабар қилган ЎзА агентлиги томошагоҳ учун милиция ходимлари қанча маблағ сарфлаганини очиқламаган.
XS
SM
MD
LG