Линклар

logo-print
Киевда минглаган Европа интерграцияси тарафдорлари намойишлар ўтказаётган бир пайтда Россия ҳукумати Украинага 15 миллиард доллар қарз ажратиш ва арзон нархда табиий газ етказиб беришни ваъда қилмоқда.

Бу ҳақдаги битимга сешанба куни Москва шаҳрида икки давлат президентлари ўртасида ўтган учрашувда имзо чекилди.

Россия президенти Владимир Путин Украинага сотилаётган газнинг нархи учдан бир қисмига арзонлашига ва минг кубометри 268,5 доллардан етказиб берилишга ваъда берди.

Путин Украинага 15 миллиард доллар қарз берилишини ҳам айтган. Ушбу ҳаражат Россия миллий фаровонлик фонди балансидан олиниши айтилмоқда.

Мутаҳассисларга кўра, инқирозга юз тутаётган Укранина иқтисодини қутқариш учун 10 миллиард доллар керак бўлади.

Украина мухолифати президент Якунович мамлакатни Россиянинг Божхона иттифоқига киритиш ниятида эканини айтиб, Киевда Европа билан интеграциялашув тарафдорларини кўп минг кишилик митинг ўтказишга чақирмоқда.

Владимир Путин украиналик ҳамкасби билан учрашув чоғида Бохжона иттифоқига оид масалалар муҳокама этилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG