Линклар

Афғонистон жанубида рўй берган авиаҳалокатда НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик кучларининг олти нафар аскари ҳалок бўлди.

Халқаро кучларнинг билдиришича, авиаҳалокат сабаблари аниқ эмас ва айни дамда ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра вертолёт қулаган пайтда ҳудудда ҳеч қандай ҳужумлар кузатилмаган.

Мазкур авиаҳалокат Афғонистондаги халқаро кучларнинг сўнгги бир неча ойдаги энг катта йўқотиши экани айтилмоқда.

Ҳалок бўлган аскарларнинг қайси давлат фуқароалри экани очиқланмади, бироқ АҚШ мудофаа тизимидаги манба улар америкалик аскарлар эканини айтмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, авиаҳолатда бир америкалик аскар тирик қолган, бироқ яраланган.

Маҳаллий расмийлар НАТО вертолёти Шажау туманида қулаганини маълум қилди.

Толибон ҳаракати эса халқаро кучлар вертолётининг қулашига ҳаракат жангчилари уюштирган ҳужум сабаб бўлганини ва унда 8 нафар чет эллик аскар ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG