Линклар

logo-print

Ўзбекистонда “Оила бюджетини режалаштириш” онлайн дастури ишлаб чиқилди


Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди Ўзбекистон Миллий банки билан биргаликда “Оила бюджетини режалаштириш” онлайн дастурини ишлаб чиқди.

Миллий банк веб-саҳифасида жойлаштилилган мазкур дастур оила бюджетини режалаштириш, кундалик даромад ва ҳаражатларни қайд этиб бориш ҳамда оила жамғармасини оширишда ёрдам беришга мўлжалланган.

Дастур интерфейси компютерни мукаммал билмаган фойдаланувчилар учун ҳам қулай экани айтилмоқда.

Мазкур онлайн дастурдан фойдаланиш бепул бўлиб, рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
XS
SM
MD
LG