Линклар

Чоршанба куни Россия Давлат Думаси амнистия ҳақидаги қонун лойиҳасини якуний ўқишда мақуллаши кутилмоқда.

Парламентнинг қуйи палатаси сешанба куни мазкур қонун лойиҳасини дастлабки ўқишда мақуллаган эди.

Танқидчилар амнистия қонуни мамлакатдаги қарийб ярим миллион маҳбуснинг кичкина қисминигина озод этишини айтишмоқда.

Муҳокамадаги аминистия мамлакат президенти Владимир Путиннинг қамоқдаги сиёсий рақибларидан бири ҳисобланмиш Михаил Ходорковский ва беш йиллик шартли қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексеи Навалнийларга нисбатан қўлланилмайди.

Бироқ черковдаги перформанси учун икки йилдан бери қамоқда сақланаётган икки нафар Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари озод қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Кремл Pussy Riot аъзолари каби айрим маҳбусларнинг озод этилиш билан Сочи Олимпиадаси олдидан халқаро босимни пасайтириш ниятида бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG