Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:56

Автобус бузилиб 60 ўзбекистонлик йўловчи Оренбургда совуқда қолди


Ўзбекистонлик 60 дан зиёд йўловчи тушган автобус Россиянинг Оренбург шаҳри яқинида бузилиб қолиб, одамлар кўчада совуқда қолди. Бугун Оренбургда ҳаво ҳарорати -17 даража.

Ўзбекистонлик йўловчилар орасида болалар ҳам бор. Бу ҳақда Оренбург область ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб ахборот агентликлари хабар қилди.

Айтилишича, ўзбекистонликлар Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан йўлга чиқиб, Москвага кетаётган бўлган.

Ўзбекистонлик йўловчиларни жой билан таъминлашга, автобусни ремонт қилишга уринилаётгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG