Линклар

“Межрегиональний транзит телеком” компанияси келаси йил апрелида марказийосиёлик меҳнат муҳожирлари учун янги хизмат тури жорий этмоқчи.

Компания раҳбарияти баёнотига таяниб, “Ведомости” газетасининг хабар қилишича, таклиф қилиниши кутилаётган янги хизмат Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига арзон нархда қўнғироқ қилиш имконидир. Бкндан ташқари мижозлар учун Интернетга кириш имкони ҳам берилади.

Айтилишича, алоқа хизматининг бу тури, асосан, Москва шаҳри ва Москва области ҳудудида жорий этилади.
XS
SM
MD
LG