Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

Ўзбекистон “журналистлар учун қамоқхона назоратчилари” рўйхатига киритилди


Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Ўзбекистонни “журналистлар учун дунёдаги асосий қамоқхона назоратчилари” бўлган давлатлар "ўнлиги"га киритди.

Ўнликда Ўзбекистондан ташқари Эритрея, Вьетнам, Сурия, Озарбайджан, Эфиопия, Миср ва Саудия Арабистони каби давлатлар бор.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси 18 декабрь куни эълон қилган ҳисоботда дунё бўйлаб қамалган журналистлар сонига оид рақамлар келтирилган.

Қўмита ҳисоботига кўра, тугаб бораётган йилда турмага ташланган журналистлар сони бироз камайган, лекин тарихий “рекорд” кўрсаткичига яқинлигича қолмоқда.

“Журналистлар учун дунёдаги асосий қамоқхона назоратчилари” рўйхатига постсовет давлатларидан иккитаси – Ўзбекистон билан Озарбайжон киритилган.
Ўзбекистонда 9 журналист, Озарбайжонда 7 журналист қамоқда сақланмоқда.

Ҳисобот муаллифларига кўра, бу икки мамлакатда ҳукумат фаолиятига танқидий ёндашган журналистлар ва муҳаррирлар наркотик моддалар сақлаганликда ва безориликда айбланиб қатағон қилинган.

Дунё бўйлаб 19 ҳолатда журналистларнинг танқидий чиқишларига чек қўйиш мақсадида қалам аҳли журналистика билан боғлиқ бўлмаган айбловлар билан қамалган.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси ҳар йили ўтказадиган тадқиқотга кўра, 2013 йили дунё бўйлаб ўз фаолияти учун 211 журналист озодликдан маҳрум қилинган. Бу кўрсаткич 2012 йилгидан бироз оздир: ўтган йили дунё бўйлаб 232 журналист қамалган эди.

Ўзбекистонда қамалган журналист орасида Муҳаммад Бекжон, Юсуф Рўзимуродов, Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саидлар борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG