Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:44

Украина бош вазири Россия ёрдамини "тарихий", деб баҳолади


Украина бош вазири Микола Азаров
Украина бош вазири Микола Азаров
- Россия билан эришилган 15 миллиард долларли ёрдамга оид келишув “тарихий” воқеадир ва у Украинага иқтисодий ва молиявий барқарорлик беради, деб баёнот берди Украина бош вазири Микола Азаров чоршанба куни.

Азаровнинг фикрича, Украина Президенти Виктор Януковичнинг сешанба кунги Москвага қилган сафари маҳсули бўлган келишувсиз Украина “синган ва ижтимоий инқирозга” юз тутган бўлур эди.

Айни пайтда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада қилган чиқишида Ғарбни Украинага босим ўтказаётганликда айблади.

Киевнинг Мустақиллик майдонида евроинтеграция тарафдорлари эски баррикадаларни мустаҳкамлаб, янгиларини қурмоқда. “Евромайдон”чилар ўз акцияларини камида Мавлуд байрамигача давом эттирмоқчи.

Уларнинг фикрича, Виктор Янукович Россиядан ёрдам олар экан, эвазига Киев марказидаги норозилар лагерини барбод қилишга сўз берган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG