Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:37

Россия парламенти амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилди


Бугун Россия Давлат Думаси амнистия ҳақидаги қонунни қабул қилди, деб хабар қилди Новости агентлиги.

Россия парламентининг қуйи палатаси сешанба куни мазкур қонун лойиҳасини дастлабки ўқишда маъқуллаган эди.

Танқидчилар амнистия қонуни мамлакатдаги қарийб ярим миллион маҳбуснинг кичик қисминигина озод этишини айтишмоқда.

Муҳокамадаги аминистия мамлакат президенти Владимир Путиннинг қамоқдаги сиёсий рақибларидан бири ҳисобланмиш Михаил Ходорковский ва беш йиллик шартли қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексеи Навалнийларга нисбатан қўлланилмайди.

Бироқ черковдаги перформанси учун икки йилдан бери қамоқда сақланаётган икки нафар Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари озод қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Кремл Pussy Riot аъзолари каби айрим маҳбусларнинг озод этилиш билан Сочи Олимпиадаси олдидан халқаро босимни пасайтириш ниятида бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG