Линклар

Украинада Ўзбекистон фуқароси 200 килограмм носвой билан ушланди


Украина шарқидаги Харков шаҳрида чегарачилар Ўзбекистон фуқаросидан 200 килограмм нос мусодара қилди.

Бу ҳақда Украина Давлат Чегара Хизматидаги манбасига асосланиб Укринформ ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, 200 килограмм носвой 17 декабрь куни Украинага "Тошкент-Ҳарков" йўналишидаги поездда келган 23 ёшли самарқандлик йигитга тегишли сумкаларда топилган.

Украина чегара хизмати ходимига кўра, носвой мусодара қилинган, қонунбузар ўзбекистонлик эса божхона бўлими ходимларига топширилган.

"Тошкент-Харков" йўналишидаги поездда нос махсулотларининг мусодара қилиниши одатий ҳолга айланиб қолгани айтилади.

Масалан, 2011 йилнинг октябрь ойида айнан шу поездда Украинага ноқонуний равишда олиб кирилаётган 300 килограмм носвой мусодара қилинган.

Жорий йилнинг ноябрь ойида эса Харков шаҳрида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси 35 килограмм нос билан ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG