Линклар

logo-print
БМТ Бош Ассамблеяси Эронда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишлари, жумладан, қийноқлар ҳамда ўлим жазосининг кўп қўлланилаётганини танқид қилувчи резолюцияни қабул қилди.

Шунингдек, резолюцияда Ислом республикасининг янги президенти Ҳассан Руҳонийнинг мамлакатда аёллар ва этник озчиликларга нисбатан дискриминацияни бартараф этиш ваъдалари юқори баҳоланди.

Ҳужжат Эронда “шафқатсиз” жазо услублари, жумладан, дарра уриш ва қўл-оёқларни кесиб ташлаш жазолари қўлланилаётгани ҳамда балоғат ёшига етмаганлар ўлим жазосига маҳкум этилаётганини ҳам танқидга олади.

Чоршанба куни овозга қўйилган резолюцияни 86 давлат қўллади, 36 давлат қарши чиқди ва 61 давлат ҳолис қолди.

Овоз бериш олдидан Бош Ассамблеяда чиқиш қилган Эрон вакили резолюцияда келтирилган маълумот Ислом республикасидаги вазиятга холисона баҳо бермаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG