Линклар

logo-print
Россия Давлат Думаси тарафидан чоршанба куни қабул қилинган амнистия ҳақидаги қонун Pussy Riot панк гуруҳининг икки нафар аъзосини қамоқдан озод қилишга ва Гринпис кемаси экипажига нисбатан қўйилган безорилик айбловларини бекор қилишга замин яратади.

Давлат Думасидаги 446 нафар депутатнинг барчаси мақуллаган амнистия қонуни асосан балоғатга етмаганлар, биринчи марта жиноятни содир этганлар, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга нисбатан қўлланилади.

2012 йилнинг май ойида бўлиб ўтган Болотная намойишларида ҳибсга олинганнларнинг бир қисми ҳам озод этилиши кутилмоқда.

Аминистия мамлакат президенти Владимир Путиннинг қамоқдаги сиёсий рақибларидан бири ҳисобланмиш Михаил Ходорковский ва беш йиллик шартли қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалнийларга нисбатан қўлланилмайди.

Кузатувчиларга кўра, Кремл Pussy Riot аъзолари каби айрим маҳбусларнинг озод этиш билан Сочи Олимпиадаси олдидан халқаро босимни пасайтириш ниятида бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG