Линклар

Молдова президенти Николае Тимофти февраль ойида Россиянинг Сочи шаҳрида ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларига бормайдиган бўлди.

Бу ҳақда чоршанба куни президент матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия президенти Йоахим Гауклар ҳам Сочи Олимпадасига бормаслигини билдиришган эди.

Президентларнинг бундай қарорига Россия ҳукуматининг фуқаровий жамият ва муҳолифатга нисбатан олиб бораётган қаттиққўл сиёсати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эслатамиз, қатор Ғарб сиёсатчилари, кино ва эстрада юлдузлари Россияда инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётгани туфайли Сочи Олимпиадасини бойкот қилишга чақиришмоқда.

Оқ Уй АҚШ президенти Барак Обама иш жадвали тиғиз бўлгани туфайли Сочига бора олмаслигини маълум қилди.

АҚШнинг Қишки Олимпиада делегациясига президент ўрнига ички ишлар вазири Жанет Наполитано етакчилик қилади.
XS
SM
MD
LG