Линклар

Жаҳоннинг олти қудратли давлати ҳамда Эрон вакиллари бугун Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнининг янги раундини бошлайди.

Вена шаҳрида ўтадиган музокаралар Эрон билан эришилган муваққат келишувни амалда татбиқ этиш йўлларини муҳокама этишга қаратилиши айтилмоқда.

24 ноябр куни эришилган келишувга кўра, Ислом республикаси халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига ўзининг ядровий дастурини қисқартиришга ваъда беради.

Ўтган ҳафта Эрон АҚШ тарафидан жорий этилган санкция доирасида қатор янги ташкилотларни қора рўйхатга киритилганига эътироз билдириб, сўзлашувларни тўхтатган эди.

Теҳрон бундай ҳаракат муваққат келишув руҳига тўғри келмаслигини билдирган.

Шунга қарамай 9-12 декабрь кунлари Вена шаҳрида ўтган сўзлашувлар самарали бўлгани айтилган эди.

Ғарб давлатлари Эрон ядровий қурол яратаётгани борасида хавотир билдириб келади. Расмий Теҳрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади.
XS
SM
MD
LG