Линклар

logo-print
Оқ уй расмийлари Сочи Олимпиадасига жўнатилаётган АҚШ делегацияси Қўшма Штатларнинг турлилигини намойиш қилади, дея баён қилди. Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни делегация таркибини тасдиқлашда жинсий озчиликларни камситаётган Россияга яширин мужда юбориш нияти бўлмаган, дея билдирди.

Сочига кетаётган АҚШ делегациясида ўзларининг жинсий озчилик вакиллари эканини очиқчасига эълон қилган спортчилар бор. АҚШ делегациясига президент, вице президент ёки президент рафиқаси кирмайди. АҚШ президенти 2000 йилдан бери бирорта Олимпиада очилиши маросимида қатнашмаган.

Россия Президенти Владимир Путин Сочи Олимпиадасини кўз-кўз қилиш учун катта маблағ сарфлаган. Лекин Россияда инсон ҳуқуқлари вазияти абгор бўлиб қолаётгани ҳамда ҳукумат жинсий озчиликларга қарши қонунни қабул қилгани боис халқаро танқидлар кучаймоқда.

АҚШ Президенти Барак Обамадан ташқари Франция ва Германия президентлари ҳам Сочи Олимпиадасига бормасликларини билдирган.
XS
SM
MD
LG