Линклар

Путин Калининградга "Искандар" ракеталарини жойлаштириш қарори қабул қилинмаган, демоқда


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг энг ғарбий минтақаси бўлган Калининград эксклавига “Искандар” русумидаги ракеталарни жойлаштириш борасида қарор қабул қилинмаганини баён қилди.

Путин пайшанба куни ўтказаётган катта матбуот анжуманида қилган чиқишида, ядровий қуролни таший оладиган ракеталарни жойлаштириш АҚШ Европада яратаётган аксил ракета мудофаа тизимига жавобан кўрилиши мумкин бўлган чоралардан биридир, дея таъкидлади.

Путин бу хусусда ваҳимага тушмасликка чақириб, ракеталар борасидаги баҳслар “янгилик эмас” ва бу “мантиқий жавобдир”, дея билдирди.

Душанба куни Қўшма Штатлар Калининград вилоятига “Искандар” ракеталарининг жойлаштирилаётгани тўғрисидаги хабарлардан хавтоир билдирди. Бу хабарлар Польша ва Болтиқбўйи давлатларининг хавотирланишига сабаб бўлди.

Путин ўтказаётган йиллик матбуот анжуманида мингдан ортиқ халқаро журналист иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG