Линклар

Россия Украинага "биродар мамлакат" сифатида ёрдам таклиф қилмоқда


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Москва Украинанинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига қарши эмаслиги, лекин Россия “биродар мамлакат” сифатида Украинага ёрдам таклиф қилиши керак эди, дея таъкидлади.

Пайшанба куни ўтказаётган анъанавий йиллик матбуот анжуманида, Путин Украина билан келишувлар “Украина халқи манфаатларини инобатга олган ҳолда эришилгани” ва Украинанинг Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш ниятларига умуман ақлоқаси йўқлигини таъкидлади.


Путин сешанба куни Украина Президенти Виктор Янукович билан учрашув пайтида Киевга 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит таклиф қилди. Унинг айтишича, Москва бу ёрдам эвазига Украинадан ҳеч нарса сўрамаган.
XS
SM
MD
LG