Линклар

Рустам Азимов Жанубий Корея президенти билан учрашди


Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Сеулда Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе билан учрашди.

Пайшанба кунги учрашув пайтида президент Пак Корея ширкатларининг Ўзбекистонда инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишига ёрдам кўрсатишни сўради.

Корея президенти икки мамлакат иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан Орол денгизи яқинидаги Сургил газ конини ўзлаштириш ва кимёвий газ заводини қуриш лойиҳалари ҳозирча силлиқ кетаётганини қайд этди.

Бош вазир ўринбосари Азимов Ўзбекистонда инфратузимлаларни ривожлантириш лойиҳаларида Жанубий Корея муҳим ҳамкор эканини таъкидлади.

Жанубий Корея Ўзбекистонда энергия соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этаётган йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG