Линклар

Путин: Эдвард Сноуден “эзгу мақсадларни” кўзлаган “жуда қизиқарли шахс”


Эдвард Сноуден.

Эдвард Сноуден.

Россия Президенти Владимир Путиннинг фикрича, қочқинликда юрган АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден “эзгу мақсадларни” кўзлаган, лекин у танлаган йўл “жуда машаққатлидир”.

Пайшанба кунги матбуот анжуманида бу ҳақда гапирган Путин, Сноуден “жуда қизиқарли шахс” ва глобал жосуслик дастурига оид тафсилотларни очиқлаб, “миллионлаб кишилар фикрида ўзгаришлар” ясади, дея фикр билдирди. АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги жаҳон миқёсида амалга оширган кузатув дастурлари ҳақида Сноуден фош қилган махфий ҳужжатлар халқаро ҳамжамият ғазабига сабаб бўлган.

Путиннинг айтишича, Россия Сноуденни сўроқ қилмаган ва махфий ҳужжатларни қаерга яширганидан хабари йўқ. Россия уни назорат қилгани йўқ ва у ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак, дея қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG