Линклар

Путин Ходорковскийни авф қилиш ниятида эканини айтмоқда


Россия Президенти Владимир Путин ва ЮКОС ширкатининг собиқ хўжайини Михаил Ходорковский, сўнггисининг қамалишидан аввал.

Россия Президенти Владимир Путин ва ЮКОС ширкатининг собиқ хўжайини Михаил Ходорковский, сўнггисининг қамалишидан аввал.

Россия Президенти Владимир Путин ЮКОС ширкатининг собиқ хўжайини Михаил Ходорковскийни авф қилиш тўғрисидаги сўровномани имзолаш ниятида эканини билдирди.

Пайшанба куни ўтказилган анъанавий матбуот анжуманидан кейин бу ҳақда гапирган Путин “У 10 йилдан ортиқроқ вақтни қамоқда ўтказди. Бу анча жиддий муддатдир ва менимча, бунга (авф қилишга-таҳр.) оид қарорни қабул қилиш керак”, дея баён қилди.

Кремль хўжайини ҳар бир маҳкум қонунга кўра, авф сўраб мурожаат қилишга ҳақли эканини қайд этиб, “у, яъни Ходорковский бундай қилмади, лекин яқиндагина уни авф қилиш тўғрисида сўровнома келиб тушди”, дея билдирди.

“Яқин вақт ичида бу сўровнома қаноатлантирилади”, деди Путин, лекин Ходорковскийнинг бизнес шериги Платон Лебедевнинг тақдири хусусида тўхталмади.

Путиннинг айтишича, Ходорковский бемор онасига қараш мақсадида авф қилинишини сўраган. Лекин собиқ олигархнинг адвокатлари Ходорковский айнан Путиндан авф қилишини сўрамаганини айтмоқда. Чунки Путинга бундай сўровнома топшириш унинг учун айбни бўнига олган билан баробар бўлади. Ходорковский ўзига қўйилган айбловларни ҳеч қачон тан олмаган.

Бир пайтлар Россиянинг энг бадавлат кишиси ва Кремльнинг ашаддий танқидчиси бўлган Ходорковский солиқдан бўйин товлаш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланиб, 2003 йилдан бери панжара ортида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG