Линклар

Фарғоналик таҳлилчи Абдусалом Эргашев ўзининг бугунги OzodNazarида мана бу фикрни билдирди:

“Фарғона водийсида Янги Йил байрамидан каттароқ байрам йўқ. Буни 31 декабрь куни пешиндан кейин Фарғонанинг бозорларию магазинларида ҳеч нарса қолмаслигидан ҳам билса бўлади. Бу байрам одамлар зеҳниятига сингиб кетган анъанадир.
Янги Йил насронийлар байрами эмас, у Йилбоши, холос".

Яқинлашиб келаётган Янги йил арафасида Ўзбекистондан бу санага оид мазмунига кўра бири иккинчисига зид хабарлар келмоқда.

Тошкентдаги айрим банкларда янги йил муносабати билан ўтказиладиган корпоратив байрам кечалари бекор қилинаётган бир пайтда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Янги йил тадбирларини ўтказиш ҳаражатлари тадбиркорлар зиммасига юкланаётгани, яъни ҳукумат бу масалага катта эътибор қаратаётгани (ўзбекча эътибор) маълум бўлди.

Баъзи хабарларга қараганда, минтақада Янги Йил байрамига ёки унинг анъанавий унсурларига оддий халқ ва ҳукуматларнинг муносабати ўзгараётгандай.

Масалан, ўтган ҳафтада Тожикистон Телерадио қўмитаси раиси ўринбосари Саидали Сиддиқов давлат телеканалларининг Янги Йилга бағишланган дастурларида бундан буён Қорбобо ва Қорқизлар бўлмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Худди шунга ўхшаш гап ўтган йили Ўзбекистонда ҳам бўлган, Маданият вазирлиги мамлакатнинг барча театрларига Қорбобони Самовий сеҳргар, Қорқизни эса - Самовий фаришта деб аташни оғзаки тавсия қилган эди.

Бас, шундай экан, оддий ўзбекларнинг Янги Йил байрамига муносабати қандай, деган табиий савол пайдо бўлди ва унинг жавобини аҳолисининг диний эътиқоди анча кучли ҳисобланадиган Фарғона водийси мисолида ўрганишга уриниб кўрдик.

Демак, бу масала фарғоналик таҳлилчи Абдусалом Эргашевнинг OzodNazarида:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG