Линклар

Лондонда театр биносининг шифти қулади, 76 киши жароҳат олди


Лондондаги театрларнинг бирида

Лондондаги театрларнинг бирида

Британиянинг фавқулодда вазиятлар хизматларига кўра, Лондондаги театрларнинг бирида бино шифтининг қисман қулаб тушиши оқибатида 76га яқин киши жароҳат олди.
Лондон марказида жойлашган Аполло Театрида пайшанба куни рўй берган нохуш ҳодисада ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам хизматларининг билдиришича, жами 76 киши жароҳат олган, улардан етти кишининг аҳволи оғир дея баҳоланган. 51 киши касалхонага олиб борилган.
Театр шифтининг қулаб тушиши пайтида бинода 700дан ортиқ киши бўлгани айтилмоқда.
Айни дамда ҳодиса сабабларини ўрганиляпти. Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш ҳодиса атайин уюштирилгани ёки ҳужум оқибатида юз берганини тасдиқловчи далиллар йўқ.
XS
SM
MD
LG