Линклар

Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистоннинг энг яхши легионери бўлди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари Александр Гейнрих (чапда) ва Темур Кападзе.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари Александр Гейнрих (чапда) ва Темур Кападзе.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистоннинг "Актобе" клуби ярим ҳимоячиси Темур Кападзе Қозоғистон Премьер-Лигасида 2013 йилги мавсумининг энг яхши легионер футболчиси деб топилди.
Мавсумнинг энг яхши футболчилари Қозоғистон Премьер-Лигаси расмий сайти томонидан ўтказилган сўров якунларига кўра аниқланди.
Эслатамиз, 32 ёшли Темур Кападзе "Актобе" клуби сафида 2013 йилнинг якунига етган мавсумида Қозоғистон чемпиони бўлганди.
Мавсум давомида Ўзбекистонлик футболчи 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.
Қозоғистоннинг "Актобе" футбол клубида яна икки ўзбекистонлик футболчи - Александр Гейнрих ва Марат Бикмаевлар ҳам фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG