Линклар

logo-print

Барак Обама Жанубий Суданга ҳарбийларни юборди


Жанубий Судандаги зўравонликлар туфайли кўчишга мажбур бўлган қочқинлар лагери.

Жанубий Судандаги зўравонликлар туфайли кўчишга мажбур бўлган қочқинлар лагери.

АҚШ президенти Барак Обама этник тўқнашувлар юз бераётган Жанубий Судандаги АҚШ элчилиги хавфсизлигини таъминлаш учун у ерга кичик ҳарбий контингентни юборди.

Президентга кўра, Африкага юборилган 45 нафар қуролланган ҳарбий Жанубий Судандаги вазият яхшиланмагунча у ердаги АҚШ фуқаролари ва элчилик биносини қўриқлайди.

Ёзма равишда тарқатилган баёнотида президент “Жанубий Судан жар ёқасида тургани” ва у ердаги зўравонликлар дарҳол тўхтатилиши лозимлигини айтган.

Жорий ҳафта бошида АҚШ ушбу мамлакатдаги элчилигининг ёрдамчи ходимларини эвакуация қилган энди.

Пайшанба куни Ҳиндистон ҳукумати Жанубий Суданда БМТ ваколати остида фаолият юритаётган уч нафар ҳиндистонлик ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Этник тўқнашувлар гирдобида қолган Жанубий Судан икки йил аввал Судан мамлакатидан ажралиб, мустақил давлатга айланган эди.
XS
SM
MD
LG