Линклар

logo-print
Ироқда пайшанба куни Карбала шаҳрига йўл олган шиа зиёратчиларига нисбатан уюштирилган худкуш ҳужумлари оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди.

Ҳужумлар мамлакат пойтахти Бағдод яқинида ҳамда Юсуфия ва Латифия шаҳарларида юз бергани айтилмоқда.

Бағдод жанубида жойлашган Дура туманида юз берган ҳудкуш бомбачи ҳужумида камида 14 киши ҳалок бўлди. Юсуфия шаҳридаги ҳужумда камида саккиз киши, Латифия шаҳридаги портлашда эса камида 11 киши кўз юмган.

Ҳар йили минглаган шиа мусулмонлари Имом Ҳусан ўлимига қирқ кинлик аза тутиб, муқаддас ҳисобланган Карбала шаҳрига зиёратга чиқади.
XS
SM
MD
LG