Линклар

Нилуфар Усмонова Turkvizyon танлови финалига чиқди


Нилуфар Усмонова.

Нилуфар Усмонова.

Туркиянинг Эскишаҳар шаҳрида ўтаётган Turkvizyon-2013 қўшиқ танловида ўзбекистонлик қўшиқчи Нилуфар Усмонова финал босқичига ўтди. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар “Унутгин” қўшиғи билан саҳнага чиқди.

Подробно.уз нашрининг хабар қилишича, Eurovision халқаро танловига муқобил бўлган туркий тилли мамлакатлар учун мўлжалланган мусобақа финалига Қозоғистон, Олтой, Қирғизистон, Косово, Татаристон, Украинанинг Қрим мухторияти ва Туркия қўшиқчилари ҳам ўтган.

Ўзбекистон вакилининг туркий тилли мамлакатлар учун мўлжалланган тадбирда иштирок этиши илк бор кузатилмоқда. Шу пайтгача Ўзбекистон туркий тилли парламент ва шу каби бошқа тадбирларда иштирок этишдан бош тортиб келган.

15-22 декабр кунлари илк бор ўтказилаётган Turkvizyon танловида 24 мамлакат вакиллари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG