Линклар

logo-print

ЕИ раиси: Украина Европа Иттифоқи ишончини йўқотди


Литва Президенти Далия Грибаускайте “Европа Украина халқи учун очиқ, лекин бу мамлакат ҳукумати учун эшиклар очиқ эканини ангалтмайди”, дея баён қилди.

Европа Иттифоқининг жорий раиси бўлган Латвия раҳбари Брюсселда ЕИ саммитида қилган чиқишида, президент Виктор Янукович ҳукумати ўтган ойда Вильнюсдаги саммит давомида Ассоциацияга киришиш битимини имзолашдан бош тортиб, “ЕИнинг ишончини йўқотди”, дея баёнот берди.

Лекин, деди Грибаускайте, Европа эшиклари Украина учун очиқ ва Украина халқи ўз келажагини ҳал қилиши керак.

Европа Иттифоқи етакчилари жума куни Брюсселда давом этадиган саммитда Украинанинг Ассоциацияга киришиш битимини имзоламагани оқибатида вужудга келган вазиятни муҳокама қилади.

Украина Президенти Виктор Янукович ноябрь ойида битимни имзолашдан бош тортгани украиналикларнинг оммавий норозиликларини келтириб чиқарди.

Украина расмийлари ЕИ битим имзоланишидан кўриладиган зарарни қоплаш учун етарли ёрдам таклиф қилмаганини айтмоқда. Жорий ҳафтада эса Украинани Божхона иттифоқига қўшишга ҳаракат қилаётган Россия Киев ҳукуматига 15 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам таклиф қилди.

ЕИ Украина келишилган шартларни бажарса, Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш имконияти сақланиб қолишини айтмоқда. Мазкур битимнинг имзоланиши Украинанинг истиқболда ЕИга аъзо бўлиши учун асосий қадамлардан бири сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG