Линклар

Қозоғистон президентининг собиқ куёви қотилликда гумонланмоқда


Рохат Алиев қотиллик соди этилган пайтда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.

Рохат Алиев қотиллик соди этилган пайтда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Рохат Алиев 2006 йилда содир этилган шов-шувли сиёсий қотиллик бўйича гумонланувчи, дея эълон қилинди.

Қозоғистон Бош прокуратураси ва АҚШнинг Остонадаги элчиси Жон Ордуэй жума куни эълон қилган баёнотга кўра, мухолифат етакчиси Олтинбек Сарсинбайўғлининг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган тергов доирасида Алиевнинг қотилликка алоқадорлигига ишора қилувчи далиллар ўрганиш учун прокурорлар тарафидан кўриб чиқилмоқда. Айтилишича, қозоқ терговчилари АҚШ Федерал тергов бюросидан қўлёзма анализи Алиевнинг қотиллик буюртмачиси бўлганига ишора қилади.

Сарсенбайўғли ва унинг икки ҳамкори жасадлари 2006 йилнинг февралида Олмаота яқинида қатл қилинган ҳолда топилган эди.

Қозоғистон парламенти аппаратининг собиқ раҳбари Эржон Отембаев қотилликка алоқадорликда айбланиб, 20 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Қотиллик содир этилган пайтда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида бўлган Рохат Алиев 2007 йилдан бери Европада муҳожиратда яшайди.
XS
SM
MD
LG