Линклар

Мақтаб тайинлаган ҳокимлар нега сал ўтмай қамалмоқда?


Сурхандарё вилоятининг янги ҳокими Эшдавлат Жўраев.

Сурхандарё вилоятининг янги ҳокими Эшдавлат Жўраев.

Қурултойнинг бугунги эшиттиришида президент тарафидан мақтаб-мақтаб тайинланадиган ва яна президент тарафидан тавқи ланъат билан ишдан олинадиган ҳамда қамалган ҳокимлар аҳволини муҳокама қилдик.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 19 декабрь кунги фармони билан Эшдавлат Турсунович Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов қатнашган сессияда вилоят ҳокими вазифасида 6 ойгина ишлаган Нормўмин Чориев ишдан бўшатилди. Бу ҳоким яқиндагина Ўзбекистон президенти тарафидан мақтаб- мақтаб ишга тайинланган эди.

Қурултойнинг бугунги эшиттиришида президент тарафидан мақтаб-мақтаб тайинланадиган ва яна президент тарафидан тавқи ланъат билан ишдан олинадиган ҳокимлар аҳволини муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда кейинги 20 йил ичида Каримов тарафидан тайинланган ўнлаб ҳокимлар ишдан олиниб, қамоқларга ташланди.

Қурултойда қатнашган журналист Абдураҳмон Ташанов ишдан олиниб устидан жиноий ишлар очилган ҳокимларнинг баъзиларини эшиттириш давомида санаб ўтди:

-Тошкент вилоятига ҳокимлик қилган Мирзамашраб Куччиев, Рустам Холматов, Аловиддин Ниязов;

-Самарқанд вилоятини бошқарган Аъзамхон Бахромов, Пўлат Абдураҳмонов, Азиз Носиров;

-Тошкент шаҳар ҳокими Адхамбек Фозилбеков, Козим Тўлаганов, Рустам Абдурахмонов;

-Андижон вилояти ҳокимлари Қобилжон Обидов, Сайдулло Бегалиев;

-Сурхондарё вилоятини бошқарган Тошмирза Қодиров, Жўра Норалиев;

-Кашкадарё вилояти ҳокимлари Озод Пармонов, Темирпўлат Хидиров, Шуҳрат Бегматов;

-Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган Самойиддин Хусейнов;

-Сирдарё вилоятини бошқарган Равшанбек Хайдаров;

-Жиззахдан Убайдулла Ёмонқулов, Ўктам Исмоиловлар устидан жиноий иш очилган.

"Юқорида номи тилга олинганларнинг аксарияти қамалди¸ баъзилари ўлиб кетди", - дейди суҳбатдош.

Озодликнинг Қурултой дастурида “Ўздонмаҳсулот”нинг қочқинликда юрган собиқ раҳбари Олим Отаев ва Хоразм вилоят ҳокимлигида ишлаган олим Аҳмад Хоразмий иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG