Линклар

logo-print

Обама: Эронга қарши янги санкциялар жорий қилишга “зарурат йўқ”


АҚШ Президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини Эронга қарши янги санкциялар жорий этишни назарда тутган қонун лойиҳасини қабул қилмасликка чақирди.

Обама Халқаро ҳамжамият Эроннинг ядровий дастурини чеклаш борасида музокаралар олиб бораётган бир пайтда янги санкциялар жорий қилишга “зарурат йўқлиги”ни урғулади.

АҚШ президенти буни 26 нафар сенатор Теҳрон ўтган ой эришилган муваққат келишувни бузаётганини айтиб, Эронга қарши янги қонун лойиҳаси қабул қилишни таклиф этганидан кейин жума куни ўтказилган матбуот анжуманида айтди.

Оқ Уй агар Эрон билан музокаралар давом этса, президент Обама Эронга қарши санкциялар жорий этишни назарда тутган ҳар қандай янги қонун лойиҳасига вето қўйишини билдирган.
XS
SM
MD
LG