Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Ходорковский қамоқдан озод қилинганини олқишлади


М.Ходорковский (ч) ва Германиянинг Озод демократик партияси раҳбари Ханс-Диетрих Геншер, Берлин ш., 2013 йил 20 декабрь.

М.Ходорковский (ч) ва Германиянинг Озод демократик партияси раҳбари Ханс-Диетрих Геншер, Берлин ш., 2013 йил 20 декабрь.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Президенти Владимир Путин ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни авф этиб қамоқдан озод қилганини олқишлади.

Путин Кремл танқидчиси бўлган олигарх Ходорковскийни “гуманитар асос”да авф қилганидан кейин жума куни у Карелиянинг Сегежа шаҳридаги қамоқхонадан чиқарилди.

Озод бўлган заҳоти 50 ёшдаги Ходорковский Германия пойтахти Берлинга борди.

20 декабрь куни Берлиннинг "Шонефелд" аэропортида Михаил Ходорковскийни Германиянинг Озод демократик партияси раҳбари Ханс-Диетрих Геншер кутиб олди.

Солиқ тўлашдан бош тортганлик ва ўзгалар мулкини ўзлаштирганликда айбланган Михаил Ходорковский 10 йилдан ортиқ қамоқ жазосини ўтади.

АҚШ Давлат котиби эълон қилган баёнотда Вашингтон Россия адлия тизимида ислоҳотлар ўтказилишини қаттиқ рағбатлантириши билдирилган.
XS
SM
MD
LG