Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Давлат Думаси Ўзбекистон билан имзоланган келишувни тасдиқлади


Россия Давлат Думаси Ўзбекистон билан сармоя ётқизишни рағбатлантириш ва икки томонлама ҳимоялаш ҳақида имзоланган ҳукуматлараро шартномани ратификация қилди.

Мазкур шартнома 1992 йил 1 январдан кейин амалда қўлланилаётган сармояларга таллуқли.

2013 йил 15 апрел куни Москвада имзоланган битмда инвесторлар маблағининг бир давлатга киритилиши қабул қилувчи давлатнинг қонунчилиги асосида амалга ошиши назарда тутилган.

Келишувда ҳар икки давлат бошқа томон инвесторларини маҳаллий ёки учинчи давлат сармоядорларига берилганидан кам бўлмаган имтиёзлар билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Россиянинг давлатга қарашли Лукойл ширкати Ўзбекистондаги газ манбаларини ўзлаштириш учун 2016 йилгача 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишни режалаган.
XS
SM
MD
LG