Линклар

Туркияда икки вазирнинг ўғиллари ва Халқ банки Бош директори қўлга олинди


Туркия полицияси 16 кишини, жумладан, Ички ишлар ва Иқтисодиёт вазирларининг ўғиллари ҳамда Халқ банки Бош директорини ҳибсга олди.

Қўлга олинганлар коррупция билан боғлиқ йирик жиноятларга алоқадорликда гумонланмоқда.

CNN Turk ва бошқа ахборот воситалари хабарига кўра, шанба кунги ҳибсга олишлар келаси йил ўтказилиши режаланган маҳаллий ва президентлик сайловлари арафасида ҳукуматга ишончсизлик уйғотиш мақсадида сиёсий асосда амалга оширилган.

Бунга жавобан Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча полиция бошлиқларини, жумладан, 20 декабрь куни Анқаранинг 14та полиция идораси бошлиғини ишдан бўшатди.

Бир кун олдин Бош вазир Истанбул шаҳар полицияси бошлиғини лавозимидан бўшатган эди.

Коррупция ва фирибгарлик борасидаги текширув, Эронга қимматбахо металлар экспорт қилишга халқаро санкциялар жорий қилинганига қарамай, Туркия ҳукумат Эрондан олинган энергия ресурслари учун Теҳронга тўловларни Дубай орқали қимматбахо металларда амалга оширгани ҳақидаги иддаолар атрофида бормоқда.
XS
SM
MD
LG