Линклар

Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ёшидаги йигитлар учун навбатдаги чақирув эълон қилинди. Шаҳарлик ёшларга нисбатан қишлоқ йигитлари орасида ҳарбий хизматга иштиёқ кучлилиги кузатилади.

20 декабр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскар-зобитларни за=ирага юбориш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Айни фармонга мувофиқ, 2014 йилнинг феврал-март ойларида ҳарбий хизматга армияда хизмат қилиш ёши, яъни 18 га етган ва хизматга лаёқатли фуқаролар чақирилади.

Ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар эса Ўзбекистон қуролли кучлари заҳирасига бўшатилади. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар март-апрел ойларида уйига қайтади.

Айни пайтда ўз фарзандларини армияга юбориш истагида бўлган ота-оналар ҳаракатга тушгани кузатилади.

Бухоролик Шариф аканинг айтишича, ҳозир армияга кетишни хоҳловчилар сони кўпайган.

- Ҳозир армияга кетиш очеред биланку. Одамини топмасангиз армияга кетиб билмайсиз. Жуда очеред катта унга. Ҳозир ёшлар ҳарбий ишга, ички ишларга жойлашиш учун аримияга кетишни хоҳлайди. Давлат корхоналарига армияда хизмат қилмаган бўлса олишмаяпти. Ҳозир энди кўряпсизку, иш йўқ. Россияга ҳам кетиш қийинлашяпти. Ёшларимиз учун энг яхшиси армияга бориш бўляпти,- дейди Шариф ака.

Ўзбекистонда шаҳарлик ёшларга нисбатан қишлоқ йигитлари орасида ҳарбий хизматга иштиёқ кучлилиги кузатилади.

Айни пайтда ҳарбий чақириқ пайти таъмагирлик ва порахўрлик авж олиши ҳар йили кузатилади.

Кимдир ўғлини армиядан олиб қолиш учун, кимдир эса аксинча, армияга олишлари учун амалдорларнинг кўнглини овлашга ҳаракат қилади.

Қашқадарёлик Эшқобил аканинг айтишича, сўнгги йилларда ота-оналар фарзандларини аримияга юбориш учун амалдорлар кўнглини овлашга уринади.

- Ҳизмат қилиш қандай бўляпти. Ҳозир ҳарбийга кетиш ҳаммаси соққа-да. Пули бор, таниш-билиши бор одамларнинг болалари ҳизматга бораяпти. Нима учун? Кейинчалик органда ишга жойлашиши учун. Иш йўқлиги учун, ҳозир кўпчилик болаларини пул бериб бўлса ҳам армияга жўнатаяпти, - дейди Эшқобил ака.

Сафарбарлик чақирув резервидаги хизмат учун эса хизмат ўтовчи йигитлар давлат ҳисобига энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорида ҳақ тўлаш лозим бўлади.

Энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорида ҳақ тўлангач, бир ой хизмат қилиб, ҳарбий гувоҳнома олиш мумкин.

Кўпчилик шаҳарлик оилалар фарзандлари эса армияга ошиқаётгани йўқ.

Тошкентлик 18 яшар Мансур ҳарбий хизмат ёшида. У армия сафида хизмат қилишни истамайди.

- Армияда вақтимни беҳуда сарфлаш ниятим йўқ. У ерда аҳвол ёмон, овқати ёмон, деб эшитганман. Боргим йўқ. Ўқимоқчиман, - дейди Мансур.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистон қуролли кучлари сафида эллик мингга яқин аскар-зобит ҳизмат қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG