Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:38

Ироқ армияси генерали Ал-Қоидага қарши уюштирилган ҳужумда ўлди


Ироқнинг ғарбий қисмидаги Анбар вилоятида Ал-Қоида гуруҳи жанггариларига қарши уюштирилган ҳужумда юқори лавозимли армия қўмондони ҳалок бўлди.

Генерал-майор Муҳаммад Ал-Карави ва беш нафар ҳарбий, жумладан, бир полковник Рутба минтақасида жанггариларни таъқиб қилаётган пайтда улар ўрнатган минада портлаб ўлди.

Айни пайтда, шанба куни эрталаб Фаллужа шаҳрида катта тезликда келаётган автомобил ичидаги шахслар полиция постини ўққа тутди.

Ҳужум оқибатида тўрт нафар полиция ходими воқеа жойида нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG