Линклар

logo-print

Михаил Ходорковский якшанба куни Берлинда матбуот анжумани ўтказади


Россия президентининг авфига мувофиқ қамоқдан озод бўлган россиялик олигарх Михаил Ходорковский келажак режаларини Берлин шаҳрида 22 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланадиган матбуот анжуманида эълон қилади.

Унинг ўғли Павел матбуот анжумани Шарқий ва Ғарбий Берлин ўртасида қурилган тарихий деворнинг “Чарли” текширув пунктига яқин бўлган “Берлин девори музейи”да бўлиб ўтишини айтди.

Ходорковский 20 декабрь куни тўсатдан қамоқдан қўйиб юборилгани ва ўша куни Германияга жўнаб кетгани, озодликка чиқиш сабалари ва келажак режалари ҳақида турли миш-мишларга туртки бўлди.

Кремл танқидчиси бўлган Михаил Ходорковский солиқ тўлашдан бош тортганлик ва ўзгалар мулкини ўзлаштирганлик айблови билан 10 йилдан ортиқ вақт қамоқда бўлди.

Ходорковскийнинг жазо муддати 2014 йил 23 август куни тугаши керак эди.
XS
SM
MD
LG