Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:36

Хитой фуқароси Тошкент аэропортида 9600 доллар билан ушланди


Тошкентдан Пекинга учмоқчи бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқароси пойтахт аэропортида божхона текшируви пайтида 9600 АҚШ доллари билан ушланди.

Божхона ходимлари декларацияга ёзилиши керак бўлган қимматбаҳо буюмлар ёки ҳужжатда қайд этган 500 доллардан ортиқ пули бор-йўқлигини сўраганида хитойлик бошқа пули йўқлигини айтган.

Унинг чемодани сканнер қилинганида ичида 9600 доллар борлиги аниқланган.

Подробно.уз нашри хабарига кўра, ушбу қонунбузарлик воқеаси бўйича текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2013 йил давомида мамлакат божхона постларида қиймати 3 миллиард 146 миллион сўмга тенг бўлган хорижий валютанинг ноқонуний ҳаракатига оид 829та ҳолат қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG