Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:27

Обама Жанубий Судандаги вазиятга доир баёнот берди


Президент Барак Обама Жанубий Суданда хизмат қилаётган АҚШ ҳарбийлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу мамлакатдан АҚШ фуқароларини БМТ билан ҳамкорликда эвакуация қилишни давом эттириш тўғрисида фармойиш берди.

Оқ Уй шанба куни тарқатган баёнотда айтилишича, Мавлуд байрамини нишонлаш учун Хаваи оролларига учиб кетаётган Президентга Жанубий Суданнинг Бор шаҳридан АҚШ фуқароларини эвакуация қилаётган пайтда америкалик 4 ҳарбий яралангани тўғрисида хабар берилган.

Оқ Уй баёнотида айтилишича, Президент Обама Жанубий Суданда келишмовчиликларни мулоқот ёрдамида зудлик билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлаган. Обамага кўра, ҳарбий куч ёрдамида ҳокимиятни босиб олишга қаратилган ҳар қандай АҚШ ва халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг тўхтатилишига олиб келади.

Жанубий Суданда 60 дан зиёд қабила яшайди. Улардан энг йириклари Динка ва Нуэр қабилаларидир.

Бу ерда вазият ўтган ҳафтада Динка қабиласидан бўлган Президент Салва Киир ўзининг Нуэр қабиласидан бўлган собиқ муовини Риека Машарни давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айблаганидан сўнг кескинлашиб кетди.

Ўн йилликлар давом этган можаролардан сўнг 2011 йили Судан икки давлатга – пойтахти Хартум бўлган Суданга ҳамда пойтахти Жуба бўлган Жанубий Суданга ажралиб кетган. Икки Судан ўртасидаги муносабатлар кескинлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG