Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:10

Эрон ядровий дастури юзасидан экспертлар сўзлашувлари суст кечмоқда


Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи
Эроннинг ядровий дастури юзасидан экспертлар даражасида Женевада уюштирилган сўзлашувлар суст кечмоқда.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири муовини Аббос Арақчи баёнот берди. Унинг айтишича, сўзлашувлар бугун давом эттирилиши лозим эди.

Эрон ва йирик давлатлар олтилиги (БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ва Германия) экспертлари Теҳрон билан 24 ноябрда эришилган келишувларни амалга ошириш чораларини ишлаб чиқишга уринмоқда.

Ўтган ойдаги келишувга мувофиқ Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича айрим амалиётларни 6 ойга тўхтатиб туришга розилик берган ва бунинг эвазига халқаро санкциялар юмшатиладиган бўлган эди.

Келишувда назарда тутилган 6 ойлик муддат бошлангани йўқ.

Бу муддат давомида томонлар узоқ муддатли келишув устида иш олиб бормоқчи.
Ғарб давлатлари Эрон ядровий қурол яратиш устида иш олиб бораётибди, деган хавотирда.

Теҳрон эса, ядровий дастуридан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG