Линклар

Ходорковский бугун Берлинда матбуот анжумани ўтказади


21 декабрь куни Михаил Ходорковский Берлинда ота-онаси билан учрашди

21 декабрь куни Михаил Ходорковский Берлинда ота-онаси билан учрашди

ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари, россиялик олигарх Михаил Ходорковскийнинг бугун Берлинда матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

Бу ерга у жума куни Карелиядаги қамоқхонадан озод этилган куниёқ келган эди ва кеча у оиласи – ота-онаси Борис ва Марина Ходорковскийлар билан учрашди.

Ходорковскийнинг матбуот анжумани Шарқий ва Ғарбий Берлин ўртасида қурилган тарихий деворнинг “Чарли” текширув пунктига яқин бўлган “Берлин девори музейи”да бўлиб ўтишажагини унинг ўғли Павел маълум қилди.

Ходорковский 20 декабрь куни Россия Президентининг фамони билан авф этилган ва ўша куниёқ қамоқдан чиқарилган эди.

Кремл танқидчиси бўлган Михаил Ходорковский солиқ тўлашдан бош тортганлик ва йирик миқдордаги мулкини ўзлаштирганлик айблови билан 10 йилдан ортиқ вақт қамоқда бўлди.

Ходорковскийнинг жазо муддати 2014 йил 23 август куни тугаши керак эди.
XS
SM
MD
LG