Линклар


"Жорий Ўзбекистон ҳокимиятининг легитимлиги ва обрўйи пастлигининг энг асосий ташқи сабаблардан бири унинг дунё ўзбекларига бўлаётган муносабатидир". Бу фикрни сиёсатшунос Камолиддин Раббимов қирғизистонлик ўзбеклар Тошкентда тотал назорат қилинишини шарҳлаётиб билдирди.

"Ислом Каримов қизининг ишларидан бехабарми ёки унга кучи етмайдими?" Бу саволнинг ҳам Камолиддин Раббимов OzodNazarидаги жавобини тингланг.


“Қирғизистон фуқароси Тошкентга келгани ва кетаётганидан участка нозирини хабардор қилиш лозим”.

“Қирғизистон фуқароси қариндоши яшайдиган ҳудуд яқинидаги чет элликларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бирор меҳмонхонада қайддан ўтиши шарт. Бу қатъий тартиб. Квартирага қайдга қўйиш мумкин эмас”.

“Қирғизистон фуқароси қариндошиникига кундузи меҳмонга бориши мумкин. Лекин кечаси албатта, қайддан ўтган меҳмонхонасига қайтиб, ўша ерда тунаши керак”.


Тошкентга меҳмон бўлиб келадиган Қирғизистон фуқаролари (қирғизистонлик ўзбеклар, деб ўқинг) олдига қўйилаётган бу талаблар OzodJavob эшиттиришининг сўнгги сонидан маълум бўлди.

Хўш, Тошкент қирғизистонлик ўзбекдан нима учун бу қадар қўрқади?

Бу саволни сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга унинг OzodNazarида бердик.


Ҳафталик суҳбатларимизнинг бу галгиси мана бу саволлар атрофида ҳам бўлди:

Гулнора Каримова бу гал Британиянинг Guardian газетасига интервью берди ва оила сирларини “фош этишда” давом этди.

Хўш, Ислом Каримов қизи қилаётган ишлардан бехабарми ёки унга кучи етмайдими?

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрича, Сурхондарё вилояти ҳокими Нормўмин Чориевнинг ишдан олиниши бошқа ҳокимларнинг ишдан олинишидан фарқланади.

Фарқ нимада?

Бу масаланинг ҳам сиёсатшунос Камолиддин Раббимов OzodNazarидаги талқини билан танишинг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG