Линклар

ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари бу ҳақда бугун Берлинда бир неча журналист билан хос суҳбат чоғида билдирди.

Ходорковский саволлардан бирига жавоб берар экан, у ўз олдига ҳокимиятга етиш мақсадида сиёсатга аралашиш масаласини қўймаётганини айтди.

Шунингдек, у “Бизнес масаласи мен учун ёпилган, активлар учун курашга
қатнашмайман”, деди.

Бироқ шунга қарамай, унинг сўзларича, ЮКОС бўйича чиқарилган айблов хулосалари устидан шикоят аризалари киритиш ишлари давом эттирилади.
ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари, россиялик олигарх Михаил Ходорковскийнинг бугун Берлинда матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

Кремл танқидчиси бўлган Михаил Ходорковский солиқ тўлашдан бош тортганлик ва йирик миқдордаги мулкини ўзлаштирганлик айблови билан 10 йилдан ортиқ вақт қамоқда бўлди.

Ходорковскийнинг жазо муддати 2014 йил 23 август куни тугаши керак эди.
XS
SM
MD
LG