Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Сурия: мактаб олдидаги портлашда камида 6 киши ҳалок бўлди


Суриянинг Хомс вилоятидаги мактаблардан бири олдида амалга оширилган портлашдан камида 6 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Сурия расмийлари ва фаоллар хабар қилди. Буюк Британияда жойлашган суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари марказига кўра, нобуд бўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Суриянинг расмий SANA ахборот агентлигига кўра, портлашдан 5 бола ва 2 ишчи ҳалок бўлган.

Агентлик портлаш учун масъулиятни террорчилар зиммасига юклади. “Террорчилар”, деб Сурия ҳукумати Башар Асад режимига қарши курашаётган исёнчиларга нисбат беради.

Режимга қарши кучлар асосан суннийлардан иборат бўлиб, шиалар ва бошқа динларга мансуб фуқаролар қарийб 3 йилдан бери давом этиб келаётган қарама-қаршиликда ё нейтрал позицияни эгаллаб, ёки Башар Асад режимини қувватлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG