Линклар

logo-print

Киевда Евроинтеграция тарафдорларининг 5-чи Народное Вечеси бўлиб ўтди


Киевнинг Мустақиллик майдонида евроинтеграция тарафдорларининг навбатдаги қурултойи (Народное вече) бўлиб ўтди.

Бугунги Вече 21 ноябрдан бери шу форматда ўтказилаётган йиғинлардан бешинчисидир.

Хабарларга қараганда, Вече иштирокчилари шаҳар марказига эрталабданоқ йиғила бошлаган. Уюштирувчиларнинг хабарича, тадбир бошланиши арафасида майдонда бир неча минг киши бор эди.

Норозиликлар бошланганидан буён “Евромайдон” деб юритилаётган митинглар ўтаётган Мустақиллик майдонида исиниш пунктлари ишлаб турибди. Митинг иштирокчилари иссиқ чой ва таомлар тарқатилди.

Евромайдон иштирокчилари Украина ҳукуматининг ЕИ билан ассоциация шартномаси имзолаш жараёнини тўхтатиб қўйганидан норозилик билдириб келмоқда.

Улар Микола Азаров ҳукумати истеъфисини ҳамда навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG