Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:41

Туркияда яна 25 полиция бошлиғи ишдан олинди


Туркиянинг шаҳарларида аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтди.
Туркиянинг шаҳарларида аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтди.
Туркия матбуоти хабарларига қараганда, мамлакат бўйлаб яна 25 полиция бошлиғи коррупция билан боғлиқ йирик жиноятларга алоқадорликда гумон қилиниб ишдан бўшатилган.

Туркия полицияси 16 кишини, жумладан, Ички ишлар ва Иқтисодиёт вазирларининг ўғиллари ҳамда Халқ банки Бош директорини ҳибсга олингани аввалроқ хабар қилинган эди.

CNN Turk ва бошқа ахборот воситалари хабарига кўра, шанба кунги ҳибсга олишлар келаси йил ўтказилиши режаланган маҳаллий ва президентлик сайловлари арафасида ҳукуматга ишончсизлик уйғотиш мақсадида сиёсий асосда амалга оширилган.

Бунга жавобан Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча полиция бошлиқларини, жумладан, 20 декабрь куни Анқаранинг 14та полиция идораси бошлиғини ишдан бўшатди.

Бир кун олдин Бош вазир Истанбул шаҳар полицияси бошлиғини лавозимидан бўшатган эди.

Коррупция ва фирибгарлик борасидаги текширув, Эронга қимматбахо металлар экспорт қилишга халқаро санкциялар жорий қилинганига қарамай, Туркия ҳукумати Эрондан олинган энергия ресурслари учун Теҳронга тўловларни Дубай орқали қимматбахо металларда амалга оширгани ҳақидаги иддаолар атрофида бормоқда.

Бугун Туркиянинг Иcтамбул, Кайсери, Карс, Измир ва бошқа шаҳарларида мухолифат, ёшлар, талабалар ва касаба уюшмалари иштирокида аксилҳукумат намойишлари бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG