Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

М. Ходорковский: Россияда ЮКОС билан боғлиқ бўлмаган сиёсий маҳбуслар ҳам кўп


Ходорковскийнинг матбуот анжумани “Берлин девори музейи”да бўлиб ўтди.
Ходорковскийнинг матбуот анжумани “Берлин девори музейи”да бўлиб ўтди.
- Россияда ЮКОС билан боғлиқ бўлмаган сиёсий маҳбуслар ҳам кўп. Мени Россияда сиёсий маҳбуслар қолмагани рамзи сифатида қабул қилмасликларингизни сўрайман. Мени озод қилинишини ҳеч ким ҳатто тасаввур ҳам қила олмаган кишининг фуқаролар жамиятининг ҳаракатлари туфайли озод қилиниши рамзи, деб билинг. Биз Россияда, қолаверса, бошқа давлатларда ҳам сиёсий маҳбуслари қолмаслиги учун ишни давом эттиришимиз лозим, деб баёнот берди ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари, россиялик олигарх Михаил Ходорковский бугун Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида.

Ходорковскийнинг матбуот анжумани Шарқий ва Ғарбий Берлин ўртасида қурилган тарихий деворнинг “Чарли” текширув пунктига яқин бўлган “Берлин девори музейи”да бўлиб ўтди.

Ходорковский фикрича, унинг қамоқдан озод қилинишига оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаси катта бўлди:

- Менинг озодликка чиқишим оммавий ахборот воситалари туфайли, хусусан, сиз вакили бўлган ахборот воситалари туфайли амалга ошди. Ҳаммангизга катта раҳмат, деди у матбуот анжуманида иштирок этаётган журналистларга.

Ходорковский, шунингдек, озодликка чиқишига қўшган ҳиссаси учун Германия канцлери Ангела Меркелга ҳамда бошқаларга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Ходорковский журналистлар олдида қилган чиқиши чоғида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ўзи тўғрисида берган баёнотини ҳам шарҳлаб ўтди:

- Россия Президенти матбуот котиби жаноб Песков истаган пайтимда Россияга қайтишимга ҳеч ким тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида гапирди. Афсуски, агар қайтар бўлсам, истаган вақтимда у ёки бу иш билан Россиядан қайтиб учиб кетишимга кафолат йўқ. Ҳозирча оилавий ишларим мен учун приоритетдир, деди Ходорковский.

Унинг сўзларига қараганда, Россия Президентига авф сўраб ариза ёзган, лекин ўз аризасида айбни тан олмаган. Айбни тан олмасдан авф сўраш мумкинлиги тўғрисида Ходорковский ўз адвокатларидан 12 ноябрь куни билгани тўғрисида айтди.



Ходорковский авф қилиниши мумкинлиги тўғрисида Президент Путин 20 декабрь куни баёнот берган эди.

Матбуот анжумани арафасида Ходорковский бир неча журналист билан хос учрашди.

Ходорковский журналистларнинг саволларидан бирига жавоб берар экан, у ўз олдига ҳокимиятга етиш мақсадида сиёсатга аралашиш масаласини қўймаётганини айтди.

Шунингдек, у “Бизнес масаласи мен учун ёпилган, активлар учун курашга қатнашмайман”, деди.

Бироқ шунга қарамай, унинг сўзларича, ЮКОС бўйича чиқарилган айблов хулосалари устидан шикоят аризалари киритиш ишлари давом эттирилади.

Ходорковский Берлинга жума куни - Карелиядаги қамоқхонадан озод этилган куниёқ - келган эди ва кеча у оиласи – ота-онаси Борис ва Марина Ходорковскийлар билан учрашди.

Кремл танқидчиси бўлган Михаил Ходорковский солиқ тўлашдан бош тортганлик ва йирик миқдордаги мулкини ўзлаштирганлик айблови билан 10 йилдан ортиқ вақт қамоқда бўлди.

Ходорковскийнинг жазо муддати 2014 йил 23 август куни тугаши керак эди.
XS
SM
MD
LG