Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида якшанба куни берилган ҳаво зарбалари туфайли камида 25 киши, шу жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди. Ҳужум чоғида 17 киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақда қароргоҳи Буюк Британияда бўлган Сурия ҳуқуқ ҳимоячилари маркази маълумот тарқатди.

Шаҳар касалхоналари ярадорларга тўлиб кетгани ҳақида бонг ураётган ҳуқуқ фаоллари ҳалок бўлганлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкинлигидан хавотир изҳор қилмоқдалар.

Ҳалаб шаҳрини Сурия авиацияси томонидан ўққа тутилиши бир ҳафтадан буён давом этмоқда. Бу давр ичида юзлаб одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG