Линклар

logo-print

Швецияда миллатчиликка қарши кўп минг кишилик намойиш ўтказилди


Швед полицияси якшанба куни Стокҳолм яқинида неонацистик чиқишларга қарши митингда 15 минг одам иштирок этгани ҳақида маълум қилди.

Полиция вакили Кьелл Линдгренга кўра, аксилфашистик намойиш тинч ўтган. Бу каби митинглар Швеция жанубидаги Мальмё ва мамлакат шимолидаги Лулео шаҳарларида ҳам ўтказилган.

Мазкур намойишлар ўтган ҳафта Стокҳолм яқинидаги Каррторпда ўтказилган аксилирқчилик митинги иштирокчиларига неонацистлар томонидан шиша ва машъалалар улоқтирилганига қарши жавоб реакцияси ўлароқ ўтказилди.

Уч киши яраланмиш бу нохуш ҳодисадан кейин полиция 28 кишини қўлга олган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Швеция қаршилик ҳаракати” деб номланган неонацистик гуруҳ ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG